Осиё Тараққиёт банки вакиллари Сирдарёда

Осиё Тараққиёт банки вакиллари Сирдарёда

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Гулистон шаҳрига ташриф буюрган Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) делегацияси аъзолари билан Сирдарё вилояти ҳокимлигида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов “Сардоба” сув тошқини ва ундан кўрилган зарарни бартараф этиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари хусусида қисқача маълумот берди.

ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини хоним ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – “Сардоба” сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида талофат кўрган инфратузилмани баҳолаш, ўрганиш ва музокаралар олиб бориш эканини таъкидлади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Вилоят ҳокимлигида ОТБ вакиллари билан 4 та алоҳида йўналиш: 

– таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, сув таъминоти ва санитария;

– энергетика, телекоммуникация ва туризм;

– қишлоқ хўжалиги, ирригация чорвачилик, саноат ва савдо;

– йўл инфраструктураси масалалари бўйича музокаралар ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари “Сардоба” сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида талофат кўрган ҳудудлардаги инфратузилма ҳолати билан танишиш мақсадида сув тошқини зарар етказган ҳудудда бўлди.

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА

Report Page