Қаршидаги қурилишда темир-бетон конструкциялари қулаши сабаб бир киши вафот этди

Қаршидаги қурилишда темир-бетон конструкциялари қулаши сабаб бир киши вафот этди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

23 июнь куни Қарши шаҳридаги «Насаф Травел» меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган.

Бунинг оқибатида, 1 нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган. «Xabar.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати томонидан хабар берилган. 

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Мазкур вазият юзасидан, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия ва Прокуратура органларининг ҳудудий бошқармалари шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб боришган.

Айни вақтда, ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Report Page