ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ ИЛҒОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ ИЛҒОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

@Sirdaryo
Фото: O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари Сайхунобод туманидаги ёш фермерлар раҳбарлик қилаётган фермер хўжаликларида бўлишди.

Довуд Султонов эндигина 26 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай тумандаги илғор фермерлардан бири ҳисобланади. У раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган.

Фото: O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

Д.Султонов раҳбарлигидаги “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ашуро-агро” фермер хўжалигининг умумий ер майдони 105 гектарни ташкил қилади. 50 гектар ғалла майдонида мўл ҳосил етиштирган деҳқонлар бу йил 180 тонна ғалла ҳосили йиғиштириб олиб, йиллик режани 110 фоиз қилиб адо этиш ниятида меҳнат қилишмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Шунингдек, фермер хўжалигининг 55 гектар пахта майдонидаги ғўза ниҳоллари ҳам айни дамда кўз кўрса қувонадиган даражада меҳр билан парвариш қилиняпти.

Фото: O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

-Мақсадимиз ёш фермерларни қўллаб – қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш,- деди партиянинг вилоят Кенгаши Аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева. – Бугун мўл ҳосил етиштирган ёш фермер далаларида бўлиб уларнинг меҳнати ҳақиқатдан ҳам таҳсинга саазовор эканлигини яна бир карра амин бўлдик.

Ғалла ҳосили ўрим-йиғимида иштирок этаётган ишчи-хизматчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Ҳусан Жабборов,
O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

Report Page