Жорий йилниг 24 июнь куни Ширин шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Ширин шаҳар филиалининг 1 фаолияти сархисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Жорий йилниг 24 июнь куни Ширин шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Ширин шаҳар филиалининг 1 фаолияти сархисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

@Sirdaryo
Фото: Данил Каримов / Telegram

Матбуот анжуманида шаҳар хокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, шаҳар прокурори ва мутасадди корхона ва ташкилот раҳбалари иштирок этишди. Бу ҳақда Данил Каримов хабар бермоқда.

Фото: Данил Каримов / Telegram

Матбуот анжумани давомида Ширин шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбасари Н.Алимованинг “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастуриннинг Ширин шаҳаридаги ижроси ва “Йўл харита” бандларининг ижроси юзасидан маърузаси тингланди.

Фото: Данил Каримов / Telegram

Шундан сўнг “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Ширин шаҳар филиали рахбарининг жамғарма филиалининг 1 фаолияти тўғрисидаги фаолияти тўғрисидаги хисоботи ва Ширин бандликка кўмаклашиш маркази рахбарининг ёшларни иш билан таъминлаш  ва “Йўл харита” бандларининг тегишлилигича бажарилиши юзасидан хисботлари тингланди.

Фото: Данил Каримов / Telegram

Тадбир давомида қатнашчилар томонидан Давлат дастури ижроси бўйича қатнашчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга мутасаддилар атрофлича жавоблар беришди.

Фото: Данил Каримов / Telegram

Матбуот анжумани сўнгида Давлат дастури ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб жамғарманинг Ширин шахар филиали билан яқиндан ёрдам бериб қўллаб қувватлаб келаётган мутасаддиларга корхона ва ташкилот раҳбарларига, жамғарма томонидан ўтказилаётган кўргазма ва ярмаркалрда фаол иштирок этиб келаётган тиадбиркорларга, ёшларга ташаккурномалар берилди.

Report Page