Вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний товар моддий бойликлари айланишининг олди олинди

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний товар моддий бойликлари айланишининг олди олинди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

2019 йил 22 июнь куни СВББ Контрабанда ва БҚБ қарши курашиш бўлими ва “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда, Польша давлатидан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракатланиб Ўзбекистонга кириш мақсадида “Сирдарё” чегара божхона постига Ўзбекистон фуқароси З.А. томонидан бошқариб келинган “МАН” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автотранспорт воситасининг юкхонасига жойлаштирилган автомашиналар салони ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки савол-жавоб вақтида айтилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган жами 19 турдан иборат бўлган тахминий қиймати 12.8 миллион сўмлик: 4 дона 175/70, 13R ўлчамли “GORDIAENT” номли автошина, 4 дона 195/60, 15R ўлчамли “NORT FROST” номли автошина, 3 дона 185/65, 15R ўлчамли “TOYO” номли автошина, 4 дона 205/55, 16R ўлчамли “YOKOНAMA” номли автошина, 4 дона 137/045 см. ўлчамли иситиш батареялари, 4 дона 100/048 см. ўлчамли иситиш батареялари (радиатор), 1 дона қушлар учун қафас, 5 ўрам рубероид, 1 ўрам том учун тўшама, 5 дона бетон кесувчи қўл арра, 500 гр. 4,8/50 мм. ўлчамли саморез шуруплар, 4 дона ер ағдарадиган белкурак, 4 дона белкурак, 1 дона “Статус” номли электр болгарка, 1 дона ёғоч кесадиган қўл арра, 4 дона тирма, 1 дона керамикали това, 1 дона ток кесувчи қайчи ва 22 дона 2 тарафи резбали шпилька товар-моддий бойликларини Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси
Фото: Вилоят божхона бошқармаси
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Хозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page