Кикбоксинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида республика турнири бўлиб ўтди

Кикбоксинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида республика турнири бўлиб ўтди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Худди шу шиор остида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида 26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни олдидан кикбоксинг спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида республика турнири бўлиб ўтди.

Мусобақа Ўзбекистон Кикбоксинг ассосацияси ва унинг Сирдарё вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилиб, турнирда Қорақадпоғистон Республикаси, Тошкнт шаҳри ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган 200 нафардан ортиқ спортчилар 3 кун давомида ғолиблик учун рингга кўтарилади.

Фото: ЎзА

– “Гиёҳвандликка қарши кураш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида ўтган мусобақаларда республикамизнинг барча ҳудудларидан спортчиларнинг келгани – турнир нуфузини янада оширди, – дейди мусобақа бош котиби Азамат Исоқов. – Беллашувлар кикбоксинг спорт турининг икки – “фулконтакт” ҳамда “лоуконтакт” йўналишларида ёш тоифасига қараб 6 тадан 24 вазн тоифасида бўлиб ўтди.

Мазкур турнирни ташкил этишдан кўзланган мақсад – нуфузли халқаро мусобақа олдидан Ўзбекистон терма жамоаси таркибини иқтидорли ва муносиб спортчилар билан шакиллантиришдан иборат.

Фото: ЎзА

Ушбу турнирни ташкил этишда ўзларининг моддий ва маънавий кўмагини аямаган – Гулистон шаҳидаги “Zinnur” қўшма корхонаси, “Давр оша”, “Шератон сервис”, “Гулистон бунёдкор сервис” масъулияти чекланган жамиятларига ўзимихнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Фото: ЎзА

Якуний хулосаларга кўра, турнирнинг 16 та олтин, 12 та кумуш, 21 та бронза медалларини қўлга киритган Андижон вилояти терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни эгаллаган майдон эгалари, сирдарёлик кикбоксинг усталари 5 та 1-, 3 та 2- ва 6 та 3-ӯрин билан кифояланди. 6 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эгалик қилган Тошкент шаҳри атлетларига учинчи ўрин насиб этди. Наманган ва Жиззах вилоятлари спортчилари ҳам яхши натижаларни кўрсатиб, кучли бешликдан ўрин эгаллади.

Фото: ЎзА

26 –июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишлаб “Гиёҳвандликка қарши кураш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида ўтган республика турнири ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари ҳамда турнир медалари билан тақдирланди.

А.ҚАЮМОВ,

ЎзА мухбири

Report Page