Сенатга янги раис сайланди
Sirdaryo XabarlariБугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенатнинг янги Раиси сайланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири Мунисхон Каримова хабар бермоқда.
Шу кунгача Сенатга раислик қилиб келган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг Сенатдаги ваколати тугатилди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга аёл киши Нарбоева Танзила Камаловна раис бўлиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тақдимномасига асосан Сенат Раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзила Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди. Кўпчилик овоз билан Танзила Норбоева Сенатнинг янги Раиси этиб сайланди.
Маълумот учун, Танзила Норбоева 2016 йилнинг декабридан бошлаб Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди. 2018 йилнинг 22 декабрь куни у мазкур лавозимга яна беш йил муддатга қайта сайланганди.