Гулистон тумани ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров ғалла ўриш комбайн операторларини рағбатлантирди.

Гулистон тумани ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров ғалла ўриш комбайн операторларини рағбатлантирди.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Ғалла ризқ-рўзимиз! Деҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилаётган ҳосилнинг нобуд-гарчиликсиз йиғиштириб олиниши дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бунда ғалла ўрим комбайнлари операторларининг ҳиссаси тахсинга лойиқ. Гулистон туманида пишиб етилган ҳосилни юқори унумли комбайнлар ёрдамида қисқа вақтда ўриб-янчиб, давлат хирмонларига топширишда фидойилик кўрсатаётган комбайн операторлари туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров томонидан рағбатлантирилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Уларга 5 литрдан ёғ ва бошқа озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page