БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ БАХТДАН НИШОНА

БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ БАХТДАН НИШОНА

@Sirdaryo
Фото: Назира Маҳкамова / Telegram

Болалар бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз сурури. Улар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғон.

Бунинг учун болаларимизни бахтли бўлишларини таъминлаш, уларга етарли шарт-шароитларни яратишга ҳарбиримиз маъсулмиз.

Жорий йилнинг 20 июнь куни тушдан кейин Боёвут тумани “Ижодкор” маҳалласида яшовчи Н.Джумабоеванинг 2011 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Умиджон Холбеков уйидан сабабсиз чиқиб кетган.

Фото: Назира Маҳкамова / Telegram

Бугун, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ходимларининг эътиборлилиги ўз хизмат вазифасига масъулиятлилиги сабабли, кўчада мақсадсиз юрган Умиджон ўз оиласи бағрига соғ-саломат қайтарилди.

– Ишхонамиз атрофида уст-бошлари бир аҳволда ёлғиз кўча кезиб юрган бола эътиборимни тортди, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси масъул ходими, навбатчи Н.Махкамова. – Болани ишхонага олиб кириб исмини, ота-онаси кимлигини, яшаш жойини суриштирганимизда, бола бирор оғиз гап айтмади. Бошқарманинг масъул ходимлари Н.Эгамбердиев ва Ў.Носировлар томонидан ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўлими билан ҳамкорликда болани яшаш манзили, ота-онаси тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан аниқланди.

Фото: Назира Маҳкамова / Telegram

Шундан сўнг, Умиджонни қорнини тўйдириб, ювинтириб, янги уст-бошлар кийдиришганда, боланинг беғубор қалби қувончга тўлди. Фарзандига кўрсатилган ғамхўрликдан онаси Наргиза опанинг боши осмонга етди.  

Болаларни ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларини таъминлашга ҳар биримиз масъул ва мажбурмиз.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Report Page