Коронавирус қай даражада кучли кечиши қон гуруҳига боғлиқ экани маълум қилинди

Коронавирус қай даражада кучли кечиши қон гуруҳига боғлиқ экани маълум қилинди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

АҚШдаги Колумбия универсетити, Эрондаги Мозандарон тиббиёт университети ва Хитойдаги тиббий муассасалар томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра коронавирус касаллиги қай даражада оғир ёки енгил кечиши қон гуруҳига боғлиқ экани маълум қилинди.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, тадқиқотлар натижасида иккинчи гуруҳга мансуб қон эгаларида касаллик оғирроқ кечиши аниқланган. Учинчи ва тўртинчи қон гуруҳи эгаларида эса иккинчи гуруҳга нисбатан хавф камроқ, аммо биринчи гуруҳ эгаларига қараганда кўпроқдир.

Аммо ушбу тадқиқотлар дастлабки хулосалар бўлиб, яна бир қатор текширувлардан ўтиши ва тасдиқланиши лозим.

Report Page