Ховос тумани сектор раҳбарларини Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев муносиб тақдирлади
@SirdaryoАввал хабар берганимиздек, Ховос тумани вилоятимизда биринчилардан бўлиб ғалла шартномавий режасини бажарди.
Ушбу меҳнатларни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев улкан эътироф этган ҳолда туман сектор раҳбарларини ва ғалла етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган ховослик барча фермер хўжаликларининг раҳбар, ходимларини Сирдарё халқи номидан самимий табриклади.
Халқимизнинг баракали дастурхони учун қилинган Ховос туманидаги ушбу улкан ишлардан жуда хам мамнун бўлди.
Шу ўринда Ховос тумани ҳокими У.Камолов ушбу ғалла мавсумида давлатимиз хирмонини тўлдиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган "Бек кластер" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари Улуғбек Сотиболдиевга ўз миннатдорчилигини билдириб, ғалаба билан муборакбод этди.
Вилоят ҳокими туманимиз раҳбарларини бундан кейинги ишларида ҳам омад ва зафарлар тилади.
Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати