Транспорт воситасида қайси тиббий ашёлар бўлиши лозим?
@Sirdaryo«Ҳуқуқий ахборот» каналида қонунчиликка кўра транспорт воситасида қандай тиббиёт воситалари бўлиши лозимлиги эслатиб ўтилган.
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида қуйидаги тиббий ашёлар бўлиши шарт:
- қон тўхтатувчи жгут
- ностерил тиббий докали бинт;
- стерил тиббий докали бинт;
-стерил боғлам учун пакет
-стерил тиббий докали салфеткалари;
- бактерицид лейкопластирь;
- рулонли лейкопластирь;
- «Оғиз-восита-Оғиз» усулида сунъий нафас ўтказиш учун тўсиқ воситаси;
- аммиак эритмаси – 10% (нашатир спирти);
- қайчи;
- тиббий қўлқоплар;
- тиббиёт қутичаси.