Ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланмоқчи бўлган фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланмоқчи бўлган фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

@Sirdaryo
Фото: KUN.UZ

Хоразм вилояти Хива туманида электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланмоқчи бўлган фуқаро фожиали тарзда ҳалок бўлди.

KUN.UZ'нинг ёзишича, 21 июнь куни соат 06:30лар атрофида Хива туманининг Журён маҳалласидаги «Комил инсон» фермер хўжалиги раҳбари Н.А.Ибрагимов Хива туман электр таъминоти корхонасини огоҳлантирмасдан, ўзбошимчалик билан фермер хўжалиги насосини тармоққа ноқонуний равишда улаш мақсадида электр энергияси устунига чиққан.

Натижада кучланиш мавжуд бўлган тармоққа уланиш пайтида фуқарони ток уриб, у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар ўрганиш ишларини бошлашди.

Бу ҳақда хабар берган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фуқаролардан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланмасликни, бунинг учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ариза билан мурожаат қилишни сўраган.

Report Page