Гулистон туманидаги "меҳрибон" оталар, 15 суткага қамалди

Гулистон туманидаги "меҳрибон" оталар, 15 суткага қамалди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Комил Баратовдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ундирувчи Умида Нарқўзиеванинг фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланганди. Бироқ қарздор 13.328.680 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Баратовга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан Гулистон туман маъмурий судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга доир: Қидирувдаги Мирзаободлик ота "Юлдуз"дан топилди ва унга 15 сутка маъмурий қамок жазоси тайинланди.

Шу туманда яшовчи қарздор Муминов Баходир ҳам огоҳлантиришларга қарамай вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб юрди. Икки ойдан ортиқ муддат давомида алимент пулларини тўламай юрган отага ҳам туман маъмурий судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Раҳматилла Мирзаев,
Мажбурий ижро бюроси Гулистон туман бўлим бошлиғи ўринбосари.

Report Page