ШИРИН ШАҲРИДА СОЛИҚЛАРДАН ЙИҒИЛГАН 170.4 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ФУҚАРОЛАРГА ҚАЙТАРИЛДИ

ШИРИН ШАҲРИДА СОЛИҚЛАРДАН ЙИҒИЛГАН 170.4 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ФУҚАРОЛАРГА ҚАЙТАРИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бирор жамиятни солиқларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки солиқ бюджетни ташкил этишнинг асосий воситасидир. Ижтимоий имкониятлар узлуксиз бўлиши учун давлатнинг ижтимоий зарурий вазифаларини молиявий маблағ билан таъминлаш зарурдир. Бу эса бюджет даромадларини шакллантиришни тақозо этиб, солиқлар орқали амалга оширилади. Айнан биз тўлаган маҳаллий бюджетга келиб тушадиган солиқлар турли хил кўринишларда ўзимизга қайтиб келишини ўйлаб кўрганмисиз?

Маҳаллий солиқлар - ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув солиғи, ягона солиқ тўлови, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқлардан ташкил топади.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, Ширин шаҳри 2018 йилда маҳаллий бюджет даромадлари учун 4333,1 миллион сўм режа белгиланган бўлиб, ушбу режа амалда 4503,5 миллион сўмга ёки 170.4 миллион сўм ортиғи билан бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сонли қарорига мувофиқ, ҳудудий ҳокимликларга махаллий бюджет режасининг орттириб бажарилган қисмини мустақил тасарруф этиш ваколатлари берилган.

Шундан келиб чиқиб, 2018 йилда режанинг ортиғи билан бажарилган 170.4 млн. сўм маблағлар ҳисобидан барча фойдаланиши мумкин бўлган ижтимоий объектлар барпо этилди.

Хусусан, мазкур маблағлар ҳисобидан Ширин шаҳрида жойлашган марказий хиёбони йўлакларини таъмирлаш ва агротехник жиҳозларни сотиб олиш учун шаҳар худудидаги кузатув камераларини таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш. Бир сўз билан айтганда ўзимиз тўлаган солиқлар, ўзимизга қайтарилади.

У.Муротқулов
Ширин шаҳар Давлат солиқ инспекцияси “Камерал назорат шўъбаси” катта инспектори

Report Page