Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

@Sirdaryo
Фото: senat.uz

2019 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси иш бошлади.

Унда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўз навбатида ҳисоботни эшитишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ижросига, жумладан, вилоятнинг Ховос туман марказини комплекс ривожлантириш чора-тадбирларига асосий урғу берилди. Ҳозирги вақтда Ховос шаҳарчаси марказини қуриш ишлари амалга оширилаётганлиги қайд этилди. Жумладан, 240 та квартирага мўлжалланган арзон нархларда 10 та беш қаватли уй қуриш ишлари юқори суръатлар билан олиб борилмоқда. Бундан ташқари, 100 та уй қуриш учун ер майдонлари ажратилди, қурилиш ишлари бошланди.

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида ҳудудларни ривожлантиришга ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари иши самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммо ва камчиликлар мавжуд. Айрим вазирликлар ва идораларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишга комплекс ёндашилмаслиги туфайли бу масалалар долзарблигини йўқотмаяпти. Жумладан, электр билан таъминловчи корхоналар диспетчерлик пунктларининг махсус техника билан таъминланганлик даражаси 40-45 фоизни ташкил этиши, бу эса тегишли хизматлар сифатини таъминлаш учун етарли эмаслиги қайд этилди.

Муҳокама чоғида вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудуд бўйича бу кўрсаткич атиги 65,6 фоизни ташкил этиши таъкидланди. Аслида бу кўрсаткични шу йилнинг ўзида 86,1 фоизгача ошириш имконияти мавжуд. Бунинг учун барча режалаштирилган ишлар аниқ ва сифатли бажарилиши керак. Муҳокама якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: senat.uz

Report Page