ИНТИЛУВЧАНЛИККА ВА ЯРАТУВЧИЛИККА УНДОВЧИ САЙЁР ҚАБУЛ

ИНТИЛУВЧАНЛИККА ВА ЯРАТУВЧИЛИККА УНДОВЧИ САЙЁР ҚАБУЛ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Гулистон туманидаги Деҳқонобод шаҳарчаси аҳоли вакиллари иштирокида ташкил этилди. Сайёр қабулда вилоят ташкилотлари ва муассасалари вакиллари, туман ташкилот раҳбарлари қатнашди.

Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Қабулда 60 нафарга яқин иштирокчилардан 20 та масала ва муаммолар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Шундан 3 таси жойида хал этилди, 5 таси юзасидан асосли тушунтиришлар берилди. 12 мурожаат ижроси учун масъулларга вақт берилиб, назоратга олинди.

Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

 - Мен Аҳмад Яссавий маҳалласи “Темирқадам” кўчасида яшайман, - дейди Ўрозали Кўчаров. – Сайёр қабулга маҳалладошларим номидан келдим. Бизнинг кўчамизга тортилган ичимлик суви қувури эскирганлиги учун кўп жойларида тешиклар ҳосил бўлган. Натижада сизот сувлар қўшилиши оқибатида ичимлик суви яроқсиз бўлиб қолган эди. Мурожаатим инобатга олиниб ижобий ечим топадиган бўлди.

Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Мурожаатларнинг аксариятини ичимлик суви, йўллар таъмири, электр сим ёғочлар ва электр тармоғини тортиш мавзуларида бўлди. Шунингдек, хасталикдан азият чекаётган моддий ёрдамга муҳтож беморларга мурожаати асосида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббий муолажалар ва консультациялар кўрсатилиши назоратга олинди.

- Инсонларнинг мурожаатлари, фикр ва мулоҳазаларининг ҳар бирига эътибор қаратилиб, ижобий ечимига киришилганлиги жуда қувонарли, - дейди маҳалла фаоли Икром ота Комилов. – Шу билан бирга қабулда асосли тушунтиришлар ва маслаҳатлар одамларимизни боқимандалик ва лоқайдликдан чиқариб интилувчанлик, яратувчанлик каби эзгу ишларга – тадбиркорликка ундайди.

Илғор Халилов,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати ходими

Report Page