Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар “Мусиқа ва санъат” мактабида сайёр суди ўтказилди
Sirdaryo XabarlariЖиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси Х.Сарманов раислигида 2019 йил 20 июнь куни Ширин шаҳар мусиқа ва санъат мактабида, Ширин шаҳар ички ишлар бўлими томонидан тақдим этилган 4 та тақдимномалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЖК) 168-моддаси
2-қисми “б” банди ва бошқа моддалари билан судланган Т.О, ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланган Т.У.ларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, шунингдек, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари ва бошқа моддалари билан судланган Р.Э, ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланган Ш.Э.га нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги тақдиминомалар кўриб чиқилиб, тақдиминомалар қаноатлантирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати