Вилоятимиз ҳудудида етиштирилган ғалла хосилини йиғиб олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди
Sirdaryo XabarlariВилоятда 2019 йил ҳосили учун 1992 нафар фермер хўжаликлари томонидан 85 минг гектар майдондан 434 минг тонна дон етиштириш, шундан 198 минг 100 тоннасини давлатга сотиш режалаштирилган эди.
Бу йилги ғалла ўрим-йиғим мавсумига вилоят бўйича жами 360 та юқори унумли комбайнлар жалб қилинди. Ушбу комбайнлар жами 168 та ўрим йиғим отрядларига бириктирилди. Шу билан бир қаторда шакллантирилган отрядларга вилоят бўйича жами 1416 та юк автомашиналари, 103 та кўчма устахоналар ва 114 та ёқилғи ташиш воситалари бириктирилди.
Ғалла ҳосилини нес нобуд қилмасдан, унинг талон торож қилиниши, унинг вилоят ҳудудидан четга ташиб кетилишини олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан ҳар бир туманга масъул раҳбар, ҳар бир отрядга икки нафар ИИБ ходими ҳамда ташкил этилган пост ва блок постларга жами 551 нафар ИИБ ходимлари бириктирилиб хизмат олиб боришди.
Бугунги кунга қадар вилоятда жами 1752 нафар фермер хўжаликларининг ҳар гектар майдондан ўртача 51 центнердан ҳосил олинмоқда.
Вилоятда мавжуд комбайнлар билан ҳозирги кунда мавсум бошидан вилоят бўйича жами 190 минг 100 тонна дон давлатимиз хирмонига топширилди ва давлат буюртмасини бажаришди.
Cирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати