"Ёш китобхон" танловининг Мирзаобод туман босқичи ҳамда "Muzqaymoq party" лойиҳаси ташкил этилди.
@SirdaryoМирзаобод туманида "Ёш китобхон" танловининг 15-19 ёшлилар ўртасида туман босқичи ташкил этилди.
Танловда 15 мактабнинг ўқувчиси Хайитбоев Ёрқинжон ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Шунингдек, Мирзаобод тумани 1-сектор ҳудудидаги Ҳақиқат маҳалласида 30-июнь "Ёшлар куни" муносабати билан, туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда "Muzqaymoq party" лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида туман Сардорлар кенгаши томонидан қизиқарли мусобақалар ташкил этилди.
Мирзаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати