Юртга елкадош – Халққа мададкор

Юртга елкадош – Халққа мададкор

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ халқаро эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, республикамиз ҳудудига коронавирус кириб келиши, тарқалиши ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида, бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашдек, масъулиятли бу даврда ҳар бир соҳа вакиллари янада фидокорлик билан иш олиб бормоқдалар. Бу иллат билан курашишга божхона ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Мухтарам Юртбошимизнинг Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги қабул қилинган Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида куну-тун давомида ишлар изчил олиб борилиши давом этмоқда.

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юкларини белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб, давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси ва унинг тасарруфидаги барча божхона постларида, айниқса чегара божхона постларда тегишли ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда мунтазам махсус техникалар ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари ходимлар саломатлиги қатъий назоратга олиниб, улар тепловизор ҳамда тана хароратини ўлчаш воситаси орқали тиббий кўрикдан ўтказилган ҳолда хизматга киришмоқдалар, шунингдек божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиб, нафас олиш йўллари ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар, кўзойнак, этик ва махсус ҳимоя кийимларини кийган ҳолда хизматни олиб бормоқдалар.

Короновирус пандемияси таъсирида юзага келган глобал иқтисодий инқироз шароитида экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда хориждан келаётган ва хорижга жўнатилаётган юкларнитезкорлик билан манзилига етказилишида амалий ёрдам кўрсатиш учун Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган “Call-center”нинг – (67) 225-48-48 рақамли “Ишонч телефони”га бириктирилган масъул божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиб олинмоқда.  Жорий йил 15 июнь ҳолатига “Call-center” орқали жами 120 та, шундан чегара йўналиши бўйича 85 та ва ТИФ йўналиши бўйича 35 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчасига яъни сертификатларни олиш, божхона тўловларини тўлаш, экспортга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг базавий нархлари, божхона чегараси орқали импорт юкларни олиб кириш ва хозирги кунда чет элда қолиб кетган фуқаролар томонидан қайси чегара божхона постлари орқали кириш юзасидан қисқа фурсатларда зарур маслаҳатлар берилиб, тегишли ташкилотлардан олинадиган ва божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган сертификатларни олишда тезкорлик билан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Коронавирус эпидемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш мақсадида мамлакатимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, бу борада Президентимиз томонидан 2020 йил 19 мартда қабул қилинган ПФ-5969-сон Фармонига асосан:

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн. сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, ушбу жамғарма маблағлари инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш учун зарур бўладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимларини харид қилиш, хавф-хатар остида бўлган ёки вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган шахсларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, коронавирусга қарши курашишда иштирок этаётган тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши белгиланди, жумладан:

- 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилди;

- 2020 йил 1 октябргача ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш амалиёти тўхтатилди;

- жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди.

Хўш, пандемия шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш борасида божхона органларининг вазифалари нималардан иборат. Бугун шу масалаларга қисқача тўхталиб ўтишни мақсад қилдик.

Аввало шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки мамлакатимизда карантин ҳолати эълон қилингандан сўнг барча чегара божхона постлари орқали фуқаролар ҳаракати чекланган эди. Бироқ, ушбу чекловлар ташқи савдо юкларига ва уларни олиб ўтаётган ташувчиларга нисбатан тадбиқ этилмайди. Яъни, бугунги кунда экспорт-импорт операциялари чекловларсиз амалга оширилмоқда. Бундай шароитда божхона органларининг энг асосий вазифаларидан бири ушбу юкларни қисқа муддатларда, санитария қоидаларига риоя этган ҳолда божхона назорати ва расмиийлаштирувидан ўтказишдир.

Божхона органларининг асосий вазифаларидан яна бири бу божхона имтиёзларини тўғри қўлланилишини таъминлашдир. Маълумки, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, тадбиркорлар ва фуқароларга солиқ тўловларини тўлаш, кредитларни қайтариш борасида бир қатор имтиёзлар берилди. Бу каби имтиёзлар божхона соҳасида ҳам татбиқ этилди. Хусусан, Президентимиз томонидан 2020 йил 3 апрелда қабул қилинган ПФ-5978-сон Фармонга асосан, 20 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ва бошқа турдаги маҳсулотларни импорт қилишда жорий йилнинг охирига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёз жорий этилди. Иқтисодиёт қонунига кўра, божхона тўловлари товар таннархига қўшилиб, охир-оқибат унинг тўловчиси харидор бўлишини инобатга олсак, ушбу имтиёзларнинг қўлланилиши фуқаролар учун нақадар аҳамиятли эканлиги ойдинлашади.

Мазкур йўналишда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 5 ойида Давлат бюджетига 64,9 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар куни бошқарма ва божхона постларида махсус мослама ёрдамида зарарсизлантириш ишлари доимий олиб борилмоқда. Жумладан, Сирдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман СЭОМ билан ҳамкорликда “Сирдарё” чегара божхона постида хар хафтада икки маротаба махсус техникада дезинфекция тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, божхона ходимларининг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича вилоят СЭОМ билан ҳамкорликда ходимлардан “COVID-19”га намуналар олиниб мунтазам текшириб борилмоқда.

Белгиланган карантин талаблари асосида божхона кўригини махсус ҳимоя кийимларида ўтказилишини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан алоҳида харид қилинган махсус ҳимоя кийимлари ҳамда ДБҚ ва вилоят СЭОМдан ажратилган бир маротаба фойдаланиладиган махсус ҳимоя кийимлари “Гулистон”, “Сайхун” ва “Ховос” ТИФ ва “Сирдарё” чегара божхона постларига тарқатилган ва бошқармада етарли миқдорда ҳимоя кийимлари заҳираси яратилган.

Республика махсус комиссиясининг 30.04.2020 йилдаги 20-сон баёни ижроси юзасидан “Сирдарё” чегара божхона постида юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиларидан “COVID-19”га намуналар олиш тизими йўлга қўйилган ва ҳайдовчилар томонидан анализ натижасини кутишлари учун постга яқин бўлган ҳудудда махсус автотураргоҳ ташкил этилган.

Жорий йилнинг 18 июнь ҳолатига 1939 нафар ҳайдовчилардан “COVID-19” инфекциясига тест анализлари олинган бўлса, Республика Вирусология илмий текшириш институтининг таҳлил натижаларига кўра 66 нафар ҳайдовчиларда ушбу инфекция борлиги тасдиқланди ва беморлар зудлик билан шифокорлар назоратида бўлишлари учун махсус шифохоналарга жойлаштирилди ҳамда республика ҳудудига касаллик кириб келишини ва тарқатилишини ўз вақтида олди олинди.

Мухтасар қилиб айтганда Сирдарё божхоначилари барча мутасадди ташкилот ва ваколатли идоралар билан ҳамкорликда пандемия шароитида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинган бўлиб, ушбу вазифалар ижроси изчил равишда таъминлаб келинмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page