Иссиқхоналар аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади

Иссиқхоналар аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Мирзаобод туманида барпо этилаётган замонавий иссиқхоналар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги №4610-сонли “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Лимончилик соҳасини ривожлантиришга “Турон банк” лойиҳа координатори этиб белгилан. Шу босидан бугунги кунда ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Турон банк” ташаббуси билан Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани "М.Улуғбек" МФЙ ҳудудида 50 гектар ер майдонида лимончилик иссиқхонаси қуриш ва ҳар бир ташаббускорга 50 сотихдан ажратилиши режалаштирилган. Ташкил этилаётган лимончилик иссиқхоналари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 100 нафар тадбиркорлик субеъктларига ажратиб берилади ва бунинг натижасида вилоятда 800 та янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ушбу иссиқхоналарни барпо этиш учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағлари ҳисобидан 7 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан йиллик 18% устама эвазига кредит маблағи ажратилади (бунда фоиз ставкасининг 9%ини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги компенсациясидан қопланади).

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

50 сотиҳ иссиқҳонага 800 та лимон кўчати ва 30 000 та қулупнай ёки булғор қалампири экилиши режалаштирилган.

Лойиҳалар қоғозда қолиб кетмаслиги, балки чиндан ҳам асосли бўлиши ва ҳаётга татбиқ этилиши, аҳоли буни амалда сезиши керак. Мухтарам президентимиз томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаларини тўлақолни амалга оширсак, ижросини ўз вақтида таъминласак иқтисодиёт бақувват бўлишидан ташқари камбағал оила сифатида рўйхатда турганлар сони ҳам кескин камайиши, аҳоли фаровонлиги ошишига эришган бўламиз, — деди Ғофуржон Мирзаев. 
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими лимончилик иссиқхоналарига рамзий қозиқ қоқиш маросимида иштирок этди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page