Манзилга етиб бормаган парфюмерия

Манзилга етиб бормаган парфюмерия

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 18 июнь куни соат 17-30 ларда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Тошкент-Янгиер” йўналишида харакатланиб келаётган   “Ласетти” русумли юк автотранспорт воситаси “Янгиер” ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада хайдовчи Ш.Ж.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 22 625 000 сўмлик, жами 905 дона “Old spice” (50 мл.) номли парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page