ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ. Гулистон шаҳрида “Қорадори-2020” тадбири давомида оғуфуруш қўлга олинди

ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ. Гулистон шаҳрида “Қорадори-2020” тадбири давомида оғуфуруш қўлга олинди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Гиёхвандлик аср вабоси. Бу оғу кўпгина оилаларни барбот бўлишига, мурғак гўдакларни ногирон туғилишига ёшларни йўлдан адаштиришга сабаб бўлмоқда. Бир лаҳзалик сархушлик эвазига кимдир яхшигина даромад олиш илинжида. Аммо бу ғаразли йўллар билан жамиятга, ўз юртдошларига қилинаётган хоинлик эканлигини фуқаро М.М хам яхши биларди. Аммо ўз ниятини амалга ошириш ниятидан қайтмади.

2020 йил 14 июнь куни “М” исмли шахснинг аризасига асосида Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбири давомида фуқаро М.М Гулистон шаҳар “Олтин водий” мехмонхонаси жойлашган кўчада “М” исмли шахсга 200.000 сўм пул эвазига 1 дона 1000 сўм пулга ўралган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани сотаёган вақтида холислар иштирокида гиёҳвандлик воситаси ўхшаш модда ва харид учун ажратилган пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг 2020 йил 15 июнь кунги хулосасига кўра, “М” исмли шахс тақдим этган модда таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, гашиш деб аталиши ва соф оғирлиги 0,07 граммга тенглиги кўрсатилган.

Бундан ташқари шу куни ўзида фуқаро М.М тадбир давомида у Гулистон шаҳар, Намуна махалласи, Халқлар Дўстлиги кўчасида жойлашган “Аср” номли чойхона ва автомашиналарни ювиш шахобчаси қаршисидан ўтган йўлнинг четида Гулистон шаҳар Маданият маҳалласи Муқумий кўчаси 1 уйда яшовчи М.М жами 1.000.000 сўм пул эвазига 0,07 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини “М” исмли шахсга сотган вақтида қўлга олиниб, унинг ёнидан харид учун ажратилган 495.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, 1 дона 1.000 сўм пулга ўралган ўзидан ўткир хид таратувчи қора рангли гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда ва харид учун ажратилган пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Суд кимё экспертизасининг 2020 йил 15 июнь кунги хулосасига кўра, “М” исмли шахс тақдим этган модда таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, гашиш деб аталиши ва соф оғирлиги 1,06 граммга тенглиги кўрсатилган.

Мазкур холат юзасидан фуқаро М.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирги кунда тергов ҳваракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноят эътиборсизлик сабаблими ёхуд тўғри берилмаган тарбия оқибатида юзага келдими. Бу бизга қоронғу. Ачинарли томони эса бугун ўзбек эр йигитининг барча имкониятлар берилишига қарамай мехнатга бўйни ёр бермай жиноят ботқоғига ботиб бориши дилни хира қилмоқда. Зеро халқимизда бир болага етти қўшни ота-она деган мақоллар бугун бироз унут бўлиб бораётгандек. Хулоса ўрнида атрофимизда биз билан яшаётган маҳалладошимиз қўшнимизга эътибор бўлишимизни талаб этади. Чунки халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз комиллиги бир-биримиз билан жипслашганимизда ўз ифодасини топади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page