Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш давлат томонидан қўллаб-қувватланади - Ҳукумат қарори (Сирдарё ва Тошкент вилоятларида)

Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш давлат томонидан қўллаб-қувватланади - Ҳукумат қарори (Сирдарё ва Тошкент вилоятларида)

@Sirdaryo
Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Kun.uz'нинг ёзишича, ҳужжат республика қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, захира ерлари, қайта тикланадиган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ўзлаштириш ва қисқа муддатларда ишлов бериш ҳамда пахта теришни механизациялаш мақсадида қабул қилингани айтилади.

Қайд этилишича, “Textile Technologies Group” МЧЖ томонидан 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида 54 млн АҚШ долларига тенг 1 000 дан ортиқ юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари, шу жумладан 66 та пахта териш машиналари кластернинг ўз маблағлари, шунингдек жалб этилган хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан харид қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солик қўмитаси, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг Сирдарё вилояти Оқолтин ва Сардоба туманларида ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Чиноз туманларида “Textile Technologies Group” МЧЖ ва “ЎзКейсагролизинг” МЧЖ орқали (Case New Holland Industrial компанияси, “ЎзКейсагролизинг” ҚК МЧЖ ва “Textile Technologies Group” МЧЖ ўрталаридаги уч томонлама шартномага асосан) олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмларини:

2021 йил 31 декабрга қадар божхона божидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиш;

қўшилган қиймат солиғини тўлашни 270 кун муддатга кечиктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Report Page