Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласи Солим қишлоғи фуқаролари ўз мурожаатларига муносиб жавобни олишди

Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласи Солим қишлоғи фуқаролари ўз мурожаатларига муносиб жавобни олишди

@Sirdaryo
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласи Солим қишлоғидаги фуқаролар билан туман ва вилоят раҳбарлари, мутахассислар иштироида давра сухбати ўтказилди.

Солим қишлоғи Сардоба сув тошқинида жиддий зарарланган бўлиб, хом лойдан қилинган уйлар деворлари йиқилиб, кўпгина уйларнинг фақат пойдевори қолган. Аҳолининг кўпчилиги эвакуация қилинган. Шундан бери аҳоли озиқ овқат билан мунтазам таъминланаяпти ва қариялар санаторияларда, болалар лагерларда дам олишлари учун имкониятлар яратилди. Аҳоли 40 миллион ва яна маиший жихозлар учун 10 миллион сумдан пул олишди. Ҳар бир оилага уч хонали уйлар қурилиши бошланди. Уларга хукуматимиз томонидан эски уйлари ўрнидан ҳам фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилган. Куни кеча тасдиқланган лойиҳа асосида буердаги аҳоли бандлигини таъминлаш учун чор атрофдаги маҳаллалар ва катта йўлга яқин жойда тикувчилик фабрикаси қурилиши учун жой ажратилди. Бу худуддаги сув ювиб кетган баъзи эски уйлар хисобидан, шароитли жойдан ер ажратиб бериш йўлга қўйилди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Кўпдан кўп гап чиқади деган гап бор халқимизда.

Солим қишлоғидаги айрим фуқаролар, кўпқаватли қурилаётган уйларга эга бўлиш билан бирга, яна ўзлари илгари яшаган эски уйлари ўрнини, бошқа, сал наридаги шароитли, суғориш тизими ўнғай ерларга алишмаслик ларини айтиб мурожаат қилишди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Янги, аввалги эски уйларидагидек томорқа суғориш муаммоси бўлмаган, шароитли жойдан берилаётган ер участкаларининг аввалги эски уй жойларидек тартибсиз бўлмаслиги, янгидан ташкил этиладиган маҳалла уйлари ва оғилхоналарнинг тартибли қурилиши,кўчаларнинг теккис равон бўлиши ҳақида ҳам, аҳоли ўз томорқаларида етиштирган махсулотларни сотишлари учун маҳаллага яқин жойда қурилиши режалаштирилган ЭКО бозор, янги қовун бозори ва аҳолининг дам олишлари учун қурилажак боғ ҳақида ҳам йиғилганларга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов томонидан тушунтириш берилди.

Айрим хўжаликлар эски уй ўрнига гишт, семент каби қурилиш материалларини олиб келиб қўйишганини, уларни ташиб янгидан берилаётган жойга ўтказиш учун яна харажаат қилмоқчи эмасликларини айтишди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Туман ҳокими Х.Абдуллаев уларга харажаатсиз қурилиш материалларини янги берилган жойга ташиб ўтказишни туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилишини тушунтирди ва тинчлантирди.

Шунингдек, фуқаролар улар билан сухбатлашишга келган барча соҳалар мутахассисларидан ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ола билдилар.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page