Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалла Солин қишлоғи фуқаролари ўз мурожаатларига муносиб жавобни олишди

Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалла Солин қишлоғи фуқаролари ўз мурожаатларига муносиб жавобни олишди

@Sirdaryo
Мирзаобод туман хокимлиги

Мирзаобод туман Ҳақиқат маҳалласи Солин қишлоғи фуқаролари билан туман, вилоят сектор раҳбарлари ва мутахассислар иштирокида давра сухбати ўтказилди.

Солин қишлоғи Сардоба сув тошқинида жиддий зарарланган бўлиб, хом лойдан қилинган уйлар деворлари йиқилиб, кўпгина уйларнинг фақат пойдевори қолган. Аҳолининг кўпчилиги эвакуация қилинган.Уларга етарли шарт шароитлар яратилган. Шунингдек қариялар санаторияларда, болалар лагерларда дам олишлари ташкиллаштирилди. Уларга 40 миллион ва яна маиший жихозлар учун 10 миллион сумдан пул маблағлари берилди. Ҳар бир оилага уч хонали замонавий уйлар қурилиши бошланди. Уларга хукуматимиз томонидан эски уйлари ўрнидан ҳам фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилган. Куни кеча тасдиқланган лойиҳа асосида буердаги аҳоли бандлигини таъминлаш учун чор атрофдаги маҳаллалар ва катта йўлга яқин жойда тикувчилик фабрикаси қурилиши учун жой ажратилди. Бу худуддаги сув ювиб кетган баъзи эски уйлар ўрнига шароитли жойдан ер ажратиб бериш йўлга қўйилди.

Мирзаобод туман хокимлиги

Кўпдан кўп гап чиқади деган гап бор халқимизда.

Солин қишлоғидаги айрим фуқаролар, кўпқаватли қурилаётган уйларга эга бўлиш билан бирга, яна ўзлари илгари яшаган эски уйлари ўрнини, бошқа, сал наридаги шароитли, суғориш тизими қулай ерларга алишмаслик ларини айтиб мурожаат қилишди.

Йиғилган аҳолининг муаммолари, таклифлари эшитилиб, уларга кўмак бериш масалаларини ижобий ҳал этиш мақсадида, маҳаллада тикувчилик соҳасини ривожлантириш, провардида хотин- қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳанинг моҳияти тушунтириб берилди.

Мирзаобод туман хокимлиги

Янги жойдан берилаётган ер участкаларининг аввалги эски уй жойларидек тартибсиз бўлмаслиги, уйлар, ҳовли жойларнинг тартибли қурилиши, инфратузилмаси, газ, сув, электр, канализация тизими билан ҳам таъминланиши, кўчаларнинг теккис ва равон бўлиши ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, аҳоли ўз томорқаларида етиштирган маҳсулотларини сотишлари учун маҳаллага яқин жойда қурилиши режалаштирилган ЭКО бозор, янги қовун бозори ва аҳолининг дам олишлари учун мўлжалланган қурилажак боғ лойиҳаси ҳақида ҳам йиғилганларга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов томонидан тўлақонли тушунтиришлар берилди.


Айрим хўжаликлар эски уй ўрнига қурилиш материалларини олиб келиб қўйишганини, уларни ташиб, янгидан берилаётган жойга ўтказиш учун яна харажаат қилмоқчи эмасликларини айтишди.

Мирзаобод туман хокимлиги

Туман ҳокими Х.Абдуллаев уларга қурилиш материалларини янги берилган жойга ташиб ўтказиш туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилишини тушунтирди ва тинчлантирди.

Шунингдек, фуқаролар ўзларининг қизиқтирган барча саволларга жавоб ола билдилар ва жавоблардан қониқиш хосил қилдилар.


Мирзаобод туман хокимлиги Матбуот хизмати.

Report Page