Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов олий таълим муассасаси битирувчилари билан учрашди

Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов олий таълим муассасаси битирувчилари билан учрашди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ўз соҳалари бўйича касбга йўналтиришни мақсад қилган ҳолда, жорий йилнинг 20 июнь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов бошчилигида, тегишли масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида мамлакатимизнинг турли олий ўқув юртларида ўқиётган, шунингдек битирувчи Ширин шаҳар ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Учрашувда шаҳар ҳокими ҳар бир талаба билан бирма-бир суҳбат олиб бориб, талабаларнинг фикрлари, мақсад ва интилишлари, таклифлари ва мулоҳазалари билан қизиқди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шаҳар ҳокими А.Хожиматов яқин вақтлар ичида Ширин шаҳрида йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга олирилиши, бу борада кучли мутахассисларга эҳтиёж сезилишини таъкидлаб, талабаларга тиришқоқлик билан билим олишлари, ўзларини касбга бўлган қизиқишларини ва ўз масъулиятларни янада оширишлари лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, тегишли ташкилот раҳбарлари талабаларга ўзларининг қимматли тавсияларини бериб ўтишди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Якунда шаҳар ҳокими ҳар бир талабани етук билим олишга ундаган ҳолда, уларнинг ҳар бири билан яна алоҳида суҳбат олиб бориб, тегишли ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича ўзининг кўрсатма ва тавсияларини айтиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page