«Чорсу»даги савдо жойи учун 500 доллар пора сўраган бозор ходими қўлга тушди

«Чорсу»даги савдо жойи учун 500 доллар пора сўраган бозор ходими қўлга тушди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Тошкент шаҳридаги «Чорсу» бозорида озиқ-овқат дўконида савдо қилувчи тадбиркордан пора сўраган маъмурият ходими қўлга олинди. "Халқ Сўзи Online"нинг ёзишича, бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар қилган.

Хабарга кўра, 23 май куни Тошкент шаҳар ИИББга хусусий тадбиркор Б.М. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида озиқ-овқат дўкони жойлашган «Эски жўва» бозори маъмурияти вакили ундан ишини давом эттириши учун 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўмлик меваларни талаб қилгани ҳақида ёзган.

Маъмурият ходими У.Й. савдо жойларини кўздан кечираётганда Б.М. ижара пулини ўз вақтида тўламаётгани ва савдо жойи чегарадан чиққанини маълум қилган ва тадбиркор ўз ишини давом эттиришни истаса «тўлаши» кераклигини айтган.

Б.М.нинг аризасига биноан Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлими иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлинмаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари ўтказган тезкор тадбирда «Эски жўва» АЖ бўлим мутахассиси У.Й 500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

У.Й.га нисбатан жиноий иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page