Тошқиндан зарар кўрган 100 оилага кўмаклашилди

Тошқиндан зарар кўрган 100 оилага кўмаклашилди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари аҳолисига «Саховат кўмаги» келиши давом этмоқда.

Бу галги саховат ёрдами «Миллий тикланиш» демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши томонидан Оқолтин туманининг Шодлик, Саховат ва Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи аҳолига тарқатилди.

Хайрия ёрдами доирасида 100 та оиланинг ҳар бирига иккитадан, жами 200 комплект идиш-товоқ: чойнак-пиёла, лаган, ликопча, коса, қошиқ, пичоқ, санчқилар жамланмаси тақдим этилди.

– Эл бошига иш тушганда «Миллий тикланиш» демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши раҳбар ва вакиллари бизга елкадош бўлиб, ҳол-аҳвол сўраб келганидан миннатдормиз, – дейди оқолтинлик Дилноза Холқўзиева. 

– Кетма-кет келган синовли кунлар барчамиздан бир мушт бўлиб бирлашишни, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлишни талаб этади. Партиямиз бу борада ўрнак намунасини кўрсатди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши тошқиндан зарар кўрган бошқа ҳудудлар аҳолисига ҳам «Саховат кўмаги» беришни режалаштирган.

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА

Report Page