«Борига-барака» ўйинининг қонунийлиги Бош прокуратура томонидан ўрганилади

«Борига-барака» ўйинининг қонунийлиги Бош прокуратура томонидан ўрганилади

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Бу хақида Kun.uz хабар бермоқда.

Ушбу очиқ мулоқот чоғида журналистлар томонидан «ЗўрТВ» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Борига барака» кўрсатувининг қонунийлиги хусусидаги саволга Бош прокурор ўринбосари жавоб берганди.

«Маълум бир лойиҳанинг қонуний ёки ноқонунийлиги ҳақида юзаки фикр билдириб бўлмайди. Бу маълум бир процессуал тартибдаги текширувларни талаб этади. Чунки ўзингизга ҳам маълум, ҳар қандай айблов етарли асосларга эга бўлиши керак. Боз устига гап хусусий телеканалдаги телевизион лойиҳа ҳақида кетмоқда ва бу бевосита тадбиркорлик фаолиятига аралашувни талаб этади. Бунинг ҳам белгиланган ўзига хос талаблари мавжуд. Шу сабабли, келинг, яхшиси ҳозир тугал фикрни айтиш мақсадга мувофиқ эмас, лекин албатта ушбу масалани назоратга олиб, батафсил кўриб чиқамиз, ва ўрганиш натижалари бўйича сизга қўшимча маълумот берамиз», деган Эркин Йўлдошев.

Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ҳам ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали қуйидаги фикрларни билдирган эди.

«Нодавлат телеканалларда маҳсулот ва хизматлар савдосини кўпайтиришга йўналтирилган, пул ва бошқа кўринишидаги совғалар ўйналадиган кўрсатувлар сони кўпайиб бормоқда. Нодавлат телеканаллар кўрсатувлар сеткаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, телеканаллар тизимли равишда Лицензия келишуви талабларини бузиб келишмоқда.

Report Page