Ноқонуний порфюмерия товарлари вилоятимизга олиб кирилаётганлиги аниқланди

Ноқонуний порфюмерия товарлари вилоятимизга олиб кирилаётганлиги аниқланди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 2020 ларда Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида “Сирдарё” чегара божхона постига “LACETTI” русумли, давлат белгиси 20V227AA бўлган енгил автотранспорт воситасини бошқариб келган фуқаро М.Ф. билан оғзаки савол-жавоб қилингандан сўнг, автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида, ўриндиқлар остида, эшиклар обшивкасида, олдинги ўриндиқлар орасига ўрнатилган “Бар”нинг таг қисмига ҳуфиёна тарзда жойлаштирилган ҳамда “Йўловчи божхона декларацияси”да кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки савол-жавоби вақтида маълум қилинмаган хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган жами 15 турдан иборат бўлган, жами - 60 дона тахминий қиймати 1 106 000 сўмлик порфюмерия товарлари борлиги аниқланниб ашёвий далил сифатида олинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page