Тошкентда реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилган “Камаз” ёниб кетди. Вафот этганлар бор... (фото)

Тошкентда реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилган “Камаз” ёниб кетди. Вафот этганлар бор... (фото)

@Sirdaryo
Фото: ФВВ

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун, 18 июнь куни соат 05:52 да Шайхонтоҳур тумани ТХАЙ кўчаси Ибн Сино 1-даҳаси, йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилиши натижасида “Камаз” русумли автоуловнинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан. 

Юзага келган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 05:56 да етиб борган ҳамда ёнғин 06:18 да тўлиқ бартараф этилган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ўз ўрнида, юртдошларимиздан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

Report Page