ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов лавозимидан бўшади. Ўрнига Равшан Эрматов иш бошлайди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов лавозимидан бўшади. Ўрнига Равшан Эрматов иш бошлайди.

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 3 март куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) бўлиб ўтган ва унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Умид Аҳмаджонов сайланганди.

«Шу кунгача ЎФА Биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Умид Аҳмаджонов бир ватқнинг ўзида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти сифатида ҳам ишлаётганди. Аммо чет элга уюштириладиган хизмат сафарлари кўплиги боис Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол ассоциациясидан кетишга қарор қилди» бу хақида Xabar.uz хабар бермоқда.

«Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги ниҳоятда масъулиятли вазифа. Келаси йил Токиода Олипия ўйинлари бошланади. Мазкур мусобақага вақт кам қолмоқда. Хизмат сафарлари кўп. Шу сабабдан Ўзбекистон футбол ассоцицияси вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёздим.

Ўйлашимча, ўтган вақт давомида ўзбек футболи ривожи учун астойидил меҳнат қилиб, қўлимиздан келган барча чора-тадбирларни амалга оширдик. Буларнинг самараси аста-секин кўзга ташланмоқда.

Шу ўринда юртимизда спорт ривожига, хусусан, футбол ривожига катта аҳамият қаратиб келаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга, барча зарур шарт-шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман», - деган Умид Аҳмаджонов.

ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига ФИФА рефериси Равшан Эрматов иш бошлайди.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ЎФА президенти Очилбой Раматов саналади. Аммо Раматов ҳукуматда ва Транспорт вазири сифатида ҳам иш олиб бориши сабабли одатда ўзбек футболига ЎФАда биринчи вице-президенти жавоб беради.

Report Page