Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан беғараз Донорлик акцияси ўтказилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан беғараз Донорлик акцияси ўтказилди.

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сидарё вилояти Ички ишлар бошқармаси

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг ташаббуси ҳамда “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, “Халқаро донорлар куни” муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан “Яхшилик албатта қайтади” шиори остида, “беғараз донорлик акцияси” ўтказилди.  

Фото: Сидарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Фото: Сидарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Фото: Сидарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Фото: Сидарё вилояти Ички ишлар бошқармаси

Жорий йилнинг 12 июнь куни Сирдарё вилояти қон қуйиш станциясида ўтказилган акцияда Вилоят Ички ишлар органларининг жонкуяр ва фидоий ходимлари фаол иштирок этиб, ихтиёрий равишда беғараз донорлик ишларини амалга оширишди. 

Сидарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page