2020 йил 13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4966 (+29) нафарни ташкил этмоқда

2020 йил 13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4966 (+29) нафарни ташкил этмоқда

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) 6 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланган. 

Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page