Чўмилиш қоидаси - ҳаёт кафолати

Чўмилиш қоидаси - ҳаёт кафолати

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Табиийки кунлар исиб кетиши билан дарё канал ва кўлларда чўмилишга эхтиёж кўпаяди. Айрим инсонлар хордиқ чиқариш мақсадида салқинроқ жой излаб саёхатга борадилар. Чўмилиш масканлари хафтанинг дам олиш кунлари янада гавжум бўлади.

Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Лекин, айрим холларда белгиланмаган сув хавзаларида чўмилиш кўнгилсиз холатлар билан якун топади. Хўш бунинг сабаблари нимада? Бунга сабаб фуқароларимизнинг белгиланмаган сув хавзаларида чўмилиши, вояга етмаган фарзандларига эътиборсизликда бўлиши ва спиртли ичимлик ичган холда чўмилиши ҳамда чўмилиш қоидаларига риоя қилмасликлари сабаб бўлмоқда. Сув-хаёт манбаи демакдир. У барча тирик жонзотлар, ўсимликлар она заминга хаёт бахш этади.аммо унга нисбатан лоқайдларча муносабатда бўлиш, ажал-офатларга олиб келади.

Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Сувга чўкиш-бахтсиз ходиса. Бунда нафас йўллари сув ёки суюқ массалар (балчиқ, лой) билан тўлиши натижасида нафас ва юрак фаолияти қаттиқ бузилади. Мастлик хам чўкишга сабаб бўлади, маст одам ўзини идора қилаолмай чўмилиш қоидасини бузади. Бундан ташқари у совуқни ёмон сезганлиги сабабли совқотиб, хушидан кетиши мумкун. Бундай холатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят Фавқудодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан маҳаллаларда туринтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда. Гулистон шаҳри худудидан ўтувчи "Дўстлик" каналида чўмилиш мумкун эмаслиги тўғрисида тушунчалар берилмоқда. Хамда канал ёқасига “Чўмилиш тақиқланади” сўзлари ёзиб чиқилди.

Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати
Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Report Page