Дилноза фан доктори бўлди

Дилноза фан доктори бўлди

@Sirdaryo
Фото: ГулДУ матбуот хизмати

2020 йил 13 июнь куни Гулистон давлат университети таянч докторанти Дилноза Тўраева Фарғона давлат университети ҳузуридаги Илмий даража берувчи DSc.03/30.12.2019 FIl.05.02 рақамли илмий Кенгашда “Бадиий ғоя, ижодий тасаввур ва эстетик талқин масаласи” мавзусидаги докторлик диссертациясини Гулистон давлат университетида туриб онлайн шаклида муваффақиятли ҳимоя қилди.

Дилноза Тўраеванинг илмий тадқиқот ишига филология фанлари доктори, профессор Нўъмон Раҳимжонов раҳбарлик қилган. Диссертантнинг расмий оппонентлари филология фанлари доктори Акбаржон Сабриддинов, филология фанлари номзоди, доцент Усмонжон Қосимовлар илмий тадқиқот ишига юқори баҳо бердилар. Диссертация мавзуси бўйича 16та илмий мақола эълон қилинганлиги таъкидланди.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати

Гулистон давлат университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) яна бир нафарга кўпайди.

Р.Маҳмудов,
Матбуот котиби

Report Page