Саудиядаги намозхонларда коронавирус аниқланди ва 71 та масжид ёпилди

Саудиядаги намозхонларда коронавирус аниқланди ва 71 та масжид ёпилди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Саудия Арабистонида 8 июнда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди. Бу куни Қиролликда 3369 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ҳам 34 тага кўпайган.

"Халқ Сўзи Online"нинг хабарига кўра, янги касалланганлар орасида 19 нафар намозхонлар ва масжид ходимлари ҳам бор. Шу сабабли Қиролликнинг Ислом ишлари вазирлиги мамлакат бўйлаб 71 та масжиднинг вақтинча ёпилишига ва у ерда дезинфекция ишлари олиб борилишига буйруқ берди.

31 майдан бошлаб Саудиядаги 90 мингта масжиднинг очилишига икки ойлик танаффусдан кейин рухсат берилганди. Масжидларга келган одамлар 2 метр масофа сақлаши,юз ниқоби тақиши ва ўзлари билан жойнамоз олиб келишлари белгилаб қўйилди.

Айни пайтда Қиролликда коронавирус билан касалланганлар 123 308 тани ташкил қилмоқда. 82 548 киши касалликдан тузалган, 30 013 киши касалхоналарда даволанмоқда. 932 нафар бемор вафот этган.

Report Page