Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилманг, пулингиздан айриласиз!

Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилманг, пулингиздан айриласиз!

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси коронавирус пандемияси даврида мобиль алоқа операторларининг абонентларига нисбатан фирибгарлик йўли билан ҳисоб рақамидан пулни ечиб олиш ҳолатлари учрагани ва кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Инспекциянинг ахборот хизматига таяниб, "Халқ Сўзи Online"нинг маълум қилишича, «Вангири» номли хориж рақамидан қўнғироқни амалга ошириб, абонент ушбу рақамга қайтиб қўнғироқ қилганидан кейин унинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни ечиб олиш ҳолатлари кузатилган.

Фирибгарлар абонентга телефон қилиб, унга жавоб берилмасидан илгари алоқани узиб қўяди. Муайян одамлар эса хориждан қилинган ва ўтказиб юборилган бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиши оқибатида уларнинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағ ечиб олинади.

Шунингдек, мобиль алоқа операторлардан олинган маълумотларга кўра карантин даврида пластик карталарни электрон тизимлар орқали бошқарилишида учраган шубҳали ҳаракатлар мониторинг қилиниб, фирибгарликнинг олдини олиш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда. 

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун бегона рақамдан, хориждан қўнғироқ бўлган ва у ўтказиб юборилган бўлса рақамни қайтиб термаслик, пластик карта рақами, паспорт церийаси ва бошқа шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликни тавсия қилади.

Report Page