Биз боёвутлик фермерлар эришган ҳар қандай ютуқни сардобаликлар билан баҳам кўрамиз.

Биз боёвутлик фермерлар эришган ҳар қандай ютуқни сардобаликлар билан баҳам кўрамиз.

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Барчамизга маълумки, “Сардоба” сув омборида рўй берган сув тошқинидан нафақат аҳоли хонадонлари, балки экин ер майдонларига ҳам жиддий зарар етди. Тошқин натижасида вилоятимиздаги 3 та, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида жами 19592 гектар экин майдони талофат кўрган бўлса, шундан 3958 гектарини ғалла майдонлари ташкил этар эди. Бу дегани вилоятимиз ўз олдига режа қилиб қўйган ғалла ҳирмонига тахминан 10-15 минг тонна кам ғалла топширилади дегани.

Ушбу мусибатдан яна шунга амин бўлдикки талофат оқибатларини бартараф этишда халқимизга хос мехрлилик, мурувватлилик каби қадриятларимиз яна бир бор ўз исботини топди.

Боёвутлик фермерлар эришган ҳар қандай ютуқни сардобаликлар билан баҳам кўришини билдиришмоқда.

Хусусан, Боёвут тумани Усмон Юсупов номли сув истеъмолчилар уюшмасидаги “Бахт-нур-чорва ҳамкор” фермер хўжалиги ҳамда 1-"Боёвут" сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги "Одилбек Нурбек" номли боғдорчилик фермер хўжалиги давлатга ғалла топшириш шартномавий режасидан ошиқ чиққан қисмини айнан сув тошқинидан зарар кўрган ғалла майдонлари ўрнини қоплашга йўналтирди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Юртбошимизнинг халқ фаровонлиги йўлида олиб бораётган одилона сиёсати ҳамда аграр соҳадаги кенг кўламли ислоҳотларини амалда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, талофат етган экин майдонларининг зарарини қисман бўлса-да тўлдириш мақсадида ўнга яқин фермер хўжаликлари етиштирган ғалла ҳосилини охирги донигача ўриб топшириш истагини билдирди.

Биз эса, ўз ютуқларини сардобаликлар билан баҳам кўрадиган фермерлар сафи янада кенгайишига умид қилиб қоламиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page