Ёшлар бандлиги, қолаверса ишсиз оилаларни бандлигини таъминлаш хозирги долзарб масаладир.
@Sirdaryo“Ёшлар ойлиги” доираси ҳамда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида бугун 13 июнь куни Сирдарё тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи Сирдарё туман Кенгаши ҳамкорликда туманнинг 2-сектор ҳудудидаги Янгиобод маҳалласида яшовчи жами 34 нафар ишсиз ёшларга Янгиобод маҳалласида ғалла ўримидан кейин бўшаган жами 17 гектар ер майдонларида такрорий экин экиш ҳамда экспортбоб махсулотларини етиштириш мақсадида ҳар бир ёшга 0,5 га дан ер майдонлари ажратиб берилди.
Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати