Сирдарё туманида ёш тадбиркорнинг муамоси ўрганилди.

Сирдарё туманида ёш тадбиркорнинг муамоси ўрганилди.

@Sirdaryo
Фото : Туман прокуратураси

Бутун дунёда падемия сабаб кўплаб чекловларга амалга оширилмоқда бу эса ўз навбатида иқтисодиётга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Уларга қарши кескин курашиш, мураккаб вазиятларнинг олдини олиш ва иқтисодий инқироз чораларини юмшатиш мақсадида давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан аниқ вазифалар белгиланди.

Берилган вазифалар юзасидан бугунги кунда юртимизда тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар яратилаётгани билан бирга, уларнинг муаммо ва таклифлари ҳам жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Фото : Туман прокуратураси

Бугун 13 июн куни Сирдарё тумани прокурори Ф.Артиков ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ғ.Хусайиновлар Бахт шаҳарчасидаги "Sarvar klaster" МЧЖ фаолияти билан танишишди.

Фото : Туман прокуратураси

Ёш тадбиркор Сарварбек 2018 йил "Yoshlar kelajagimiz" жамғармасидан 65 млн.сўм кредит олиб тикувчилик сеҳини очиб ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда корхонада 25 нафар фуқароларнинг бандлиги таминланган. Сарварбек эндиликда фаолиятини янада кенгайтирмоқчилигини айтиб бино масаласида сектор раҳбарига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат сектор раҳбари томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.

Фото : Туман прокуратураси

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page