ИЛҒОР МЕХАНИЗАТОРЛАРГА АДЛИЯ СОВҒАЛАРИ

ИЛҒОР МЕХАНИЗАТОРЛАРГА АДЛИЯ СОВҒАЛАРИ

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси

Илгари хабар берганимиздек, шу кунларда вилоятимиз далаларида ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Вилоят ташкилотлари ушбу марду-майдонда иштирок этаётган механизатор ва ишчиларни рағбатлантириб бормоқдалар.

Вилоят адлия бошқармаси ҳам далаларда фидокорона меҳнат қилаётган илғор комбайнчиларни совғалар билан сийламоқда.

Бу галги учрашув Сирдарё туманидаги Малик СИУ далаларида бўлди. 

Фото: Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси

- Адлия бошқармаси раҳбариятининг эътиборидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Меҳнатимизни қадрлаган барчага минг раҳмат, эл дастурхони безаги бўладиган ғалланинг бир бошоғини ҳам нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб оламиз, - дейди Темур Рўзиқулов. 

Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси

Report Page