Сирдарёда яна бир шоввоз гувоҳномани янгилаб олмоқчи бўлди-ю ўхшамади...

Сирдарёда яна бир шоввоз гувоҳномани янгилаб олмоқчи бўлди-ю ўхшамади...

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Сардоба сув тошқини натижасида аҳолининг йўқолган хужжатларини тегишли идоралар томонидан тиклаб бериш ёки яроқсиз ҳолга келганларини ўрнига янгисини расмийлаштириб бериш юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, бугунги кунгача 580 нафар фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 51 нафар транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари тиклаб, янгилаб берилди.

Лекин хукуматимиз томонидан берилган ушбу имтиёзларни суистеъмол қилиб ўзининг шахсий манфаатлари йўлида айрим фуқароларимиз Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Рўйҳатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлимига ариза билан мурожаат қилиб сув тошқинида зарар кўрмаган бўлсада, шу мазмунда ариза билан мурожаат қилиб ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномаларини янгилаб олишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Фото ЙҲХБ.

Жумладан, жорий йилнинг 12 июн куни бўлимга мурожаат қилган Сирдарё вилояти Мирзобод тумани Мирзақўл МФЙ да яшовчи 1979 йилда туғилган Б.А.нинг сув тошқинида йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янгисини олиш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилганда фуқаро Б.А. Оқолтин тумани Маъмурий ишлар бўйича судининг 2018 йил 19 март кунидаги қарорига асосан транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ой муддатга маҳрум этилганлиги аниқланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page