"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини амалга ошириш ҳамда "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" мавзусида семинар ташкил этилди

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини амалга ошириш ҳамда "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" мавзусида семинар ташкил этилди

@Sirdaryo
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимли

2020 йил 11 июнь куни Гулистон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ”Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини амалга ошириш ҳамда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда бандлиги таъминланган ва фаолият юритаётган ҳунармандлар иши бўйича кўргазмалар намойиши, ҳамда маҳалладаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари билан таништириш юзасидан кўргазма ташкил этилди.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимли

Семинарни Гулистон шаҳар хокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи О.Турдиева очиб берди ва “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили бўйича маҳаллаларда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди. МФЙ раиси ва ўринбосарларининг меъёрий иш ҳужжатларининг юритилиши, маҳалланинг хўжалик китобини тақдимоти ва юритилиши тартиби билан вилоят хокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Я.Мамадаминов таништирди.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимли

Шунингдек, “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги харакатлар режаси бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Хавфсиз маҳалла фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Ш.Ф.Рахимов томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Маҳалларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллада ишни ташкил этиш тўғрисида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Санаев томонидан тақдимот қилинди.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимли

Семинар якунида “Обод ва ҳавфсиз маҳалла” тамойили бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан “Бахор” МФЙ раисининг ахбороти тингланди. 

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page