Сирдарёнинг тошқин остида қолган ҳудудларида 3,2 млрд сўмлик нафақа пуллари тарқатилди

Сирдарёнинг тошқин остида қолган ҳудудларида 3,2 млрд сўмлик нафақа пуллари тарқатилди

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Сирдарё вилоятининг 1 майдаги сув тошқинидан талафот кўрган ҳудудларида йўқолган 7002 та ҳужжат тикланди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқовнинг маълум қилишича, мазкур тадбир ИИБ, Касбий таълимни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилган, дейилади «Дарё» хабарида.

Қайд этишларича, нафақа олувчи фуқароларга ҳам ўз вақтида нафақа тўловларини етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Июнь ойи учун 4507 нафар фуқарога 3,2 миллиард сўмдан ортиқ нафақа тўловлари топширилган.

«4710 нафар фуқарога тошқин оқибатида зарар кўрган хонадон эгаларига товон тўловлари тушириш учун янги пласитик карталари очиб берилди. Бундан ташқари, 306 нафар йўқолган пластик карталар қайта тикланган», — деди ФВВ вакили.

Report Page