Халқаро А-373 автомобиль йўлининг бир томонлама йўналиши очилди

Халқаро А-373 автомобиль йўлининг бир томонлама йўналиши очилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Хурматли вилоятимиз ҳудудидан транзит тартибида ҳаракатланиб ўтадиган ҳайдовчилар!

Хабарингиз бор, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилояти жойлашган “Сардоба” сув омбори тўғонида юзага келган фавқулотда ҳодиса натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ҳудудларидаги аҳоли яшаш пунктлари, сув тошқини йўналишидаги дала майдонларидаги экинларга ҳам жиддий талофат етди.

Шу билан бир қаторда ушбу сув тошқини натижасида юқоридаги ҳудудлардаги Халқаро, Давлат ва махаллий автомобил йўллари, йўл кўприкларига ҳам жиддий зарар етиб транспорт воситаларини ҳаракатланиши чекланди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Тегишли ташкилотлар томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш монтаж ишлари давомида Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўли билан Гулистон йўналиши бўйича ўтган М-34 автойўлини боғлаб турувчи А-373 халқаро автомобил йўлининг 37 км.дан 0 км.гача бўлган худудининг Тошкент-Самарқанд йўналиши 2020 йил 13 июн кунидан транспорт воситаларининг сутканинг ёруғ вақтида ҳаракатланиши учун очилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ҳозирги кунда ҳам тегишли ташкилотлар томонидан керакли махсус транспорт воситалари жалб этилган ҳолда ушбу автомобиль йўли, кўприклар таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Юқоридагиларни инобатга олиб, вилоятимиз ҳудудидан бошқа вилоятларга транзит тартибида ҳаракатланиб ўтиб кетаётган ҳайдовчилар ва фуқароларимизга Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича транспорт воситаларида ҳаракатланиш вақтида М-34 автомобил йўли 103-км.дан А-373 автомобиль йўлидан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиб ўтиб кетишлари мумкин, лекин йўлнинг очилган қисмидаги йўл ўтказгич кўприкларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда тирбандликларни олдини олиш мақсадида сутканинг қоронғу вақтида эса транспорт воситалари М-34 автомобиль йўлининг 103 км. Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича ҳаракатланишда давом этишлари мумкинлигини билдирамиз.
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Шу билан бирга Сирдарё вилоятидан транзит тарзда Жиззах йўналишидан Тошкент ва водий вилоятларга йўл олган транспорт воситалари ҳайдовчилари А-373 автомобиль йўлининг 17-37 кмларида таъмирлаш ишлари кетаётганлиги сабабли Мирзаобод тумани худудидан ўтган   4Р-18А автомобиль йўли орқали Гулистон шаҳар йўналиши томон ҳаракатланиб М-34 автомобиль йўлининг 119 км.даги чорраҳага чиқиб Тошкент ва водий вилоятлари томон йўналишга чиқиб кетишлари мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳайдовчилардан йўлларнинг ушбу қисмидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтларида йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда транспорт воситаларини бошқаришларини сўраб қоламиз.

Йўлингиз бехатар бўлсин!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page