Жиззахдаги йирик кондитер цехи ёниб кетди. Жабрланганлар бор

Жиззахдаги йирик кондитер цехи ёниб кетди. Жабрланганлар бор

@Sirdaryo
Фото: sangzor.uz

2019 йилнинг 12 июнь куни кеч соат 21:00 ларда Жиззах шаҳридаги "Бону ширинликлари" МЧЖга қарашли кондитер цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда sangzor.uz хабар бермоқда.

Ёнғин ўчириш хизмати, тез тиббий ёрдам, тегишли хизматлар вакиллари ёнғинни бартараф этиш учун зудлик билан етиб боришган. Ишлаб чиқариш цехи ва омборида бўлган ишчилар орасида жабрланганлар борлиги маълум қилинди.

Фото: sangzor.uz

Улар ўртача даражадаги куйиш жароҳати олганлар. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Мазкур цех ишлаб чиқарган маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Афғонистон каби қўшни мамлакатларга экспорт қилинар эди.

Report Page