Эртага айрим жойларда ҳарорат 38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Sirdaryo Xabarlari![](/file/254114d042d527e28dd2b.jpg)
Республика Гидрометеорология маркази 14 июнь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Бу хақида «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Сирдарёда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 34-38 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмаяпти. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 34-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража илиқ бўлади.